“Андижон-Термиз-Андижон” йўналишида йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади

Сақлаш
17:08 / 19.08.2021 718 0

  Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Юртдошларимизга мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳат қилишлари ҳамда уларга янада кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида, 2021 йил 22 августдан бошлаб, “Андижон-Термиз-Андижон” йўналишида 660/659-сонли йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади, дейилади хабарда.

   “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi”  акциядорлик жамиятининг хабар қилишича, ҳафтанинг якшанба кунлари соат 14:34 да Андижондан ҳаракатини амалга оширадиган 660-сонли  йўловчи поезди Марғилон, Қўқон, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қарши каби йирик шаҳарлардан ўтиб, Термиз шаҳрига етиб боради.  

   Шунингдек, 659-сонли йўловчи поезди 23 августдан бошлаб, ҳар ҳафтанинг душанба кунлари соат 15:25 да Термиз темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси