Толибон ҳаракати сабаб Токио-2020 Паралимпия мусобақасида афғонистонлик спортчи аёллар қатнашмайди

Сақлаш
17:08 / 19.08.2021 977 0

Толибон ҳаракати сабаб Халқаро Паралимпия қўмитаси Токио-2020 да афғонистонлик аёл спортчининг иштирок этмаслигинимаълум қилди.
Халқаро Паралимпия ўйинлари тарихида илк бор афғон аёл спортчиси иштирок этиши кутилаётган эди. Токио-2020 да икки таеквондочи мамлакат шарафини ҳимоя қилиши кутилаётганди.

Aйни дамда Aфғонистон пойтахти Кобул Толиблар қўлида ва ҳаракат халқаро муносабатлар ўрнатиш ҳамда янги ҳукумат тузиш ниятида эканини расман эълон қилди. Пойтахт аеропорти тижорат рейслари учун ёпиқ, лекин минглаб одамлар мамлакатни тарк этишга маҳтал бўлиб турибди. Бетартиблик ва террор натижасида юзлаб одамлар қурбон бўлган.

Закия Худадади мамлакатнинг биринчи аёл паралимпиячиси бўлиши мумкин эди, аммо мамлакатдаги таҳликали вазиятда бу мутлақо имконсиз. Шундай қилиб, Худададий Токио-2020 Паралимпия ўйинларида иштирок эта олмайди.

Толибон аёллар спортини исломий эмас деб ҳисоблайди ва ҳаракатнинг ҳокимиятга қайтиши Aфғонистонда аёллар спорти учун ҳалокатли бўлиши мумкин.

Ҳаракат тасарруфига ўтган баъзи ҳудудлардаги ишчи аёлларга ўз иш жойларига қайтмасликлари, бошқаларда эса аёллар уйдан чиқса, бурка кийиб юришлари кераклиги ва уларга эркак киши ҳамроҳлик қилиши кераклиги айтилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси