Юқори лавозимли амалдорлар вакцина олган ёки олмаганлиги ўрганилди

Сақлаш
12:08 / 19.08.2021 1232 0

   Юқори лавозимли амалдорлар ҳамда таниқли шифокорлар коронавирус инфекциясига қарши эмлангани тўғрисида маълумотларни кенг жамоатчиликка тақдим этиш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизмати давлат бошқарув органлари, шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика соҳалари раҳбарлари ўртасида сўров ўтказди. Натижалар сарҳисоб қилиниб, mininnovation.uz сайтида эълон қилинди.

Инновация вазирлиги ахборот хизмати


   Ҳозирда аҳолини иммунизация қилиш ҳар қачонгидан долзарб бўлиб қолмоқда. Жамоавий иммунитет ҳосил қилиш учун эмланиш даражасини ошириш ўлимгача олиб келувчи инфекциядан ҳимояланиш ҳаёт-мамот масаласига айланди. Оммавий вакцинация борасида Ўзбекистонда яратилган шароитлар, аҳоли учун бир неча турдаги вакциналарнинг таклиф этилишига қарамай аҳоли ўртасида мазкур жараёнларга нисбатан турлича қарашлар, фикрлар ва саволлар юзага келаётгани кузатилмоқда. Айниқса, раҳбарлар коронавирусга қарши эмландими, эмланган бўлса қайси вакцинани олди, деган саволлар келиб тушаётгани боис маълумотлар йиғилиб тақдим этилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси