Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 844 нафарга кўпайди, вафот этганлар бор

Сақлаш
10:08 / 19.08.2021 745 0


   Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, 2021 йил 18 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда COVID инфекцияси аниқланганлар сони 146459 (+844) нафарни ташкил этмоқда. 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1002 нафарни ташкил қилди.

   Шунингдек, 386 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 19586 нафарга етди. Кеча уларнинг 375 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 12168 нафарни ташкил қилмоқда. 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 132 нафарга етди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси