Тошкент вилоятининг салкам 8 минг гектар майдони Тошкент шаҳри ҳудудига ўтказилади

Сақлаш
12:08 / 17.08.2021 814 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан “Тошкент вилоятининг Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманлари ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг, шунингдек, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда қуйи палата депутати Расул Кушербаев ўзининг Телеграмдаги канали орқали маълум қилди.

Унга кўра, Тошкент вилоятидан жами 7853,3 гектар ер майдони (шундан 3250,1 гектари қишлоқ хўжалик ерлари) Тошкент шаҳрига, Тошкент шаҳридан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиши белгиланмоқда.

Жумладан:

    Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан 1 827,1 гектар ер майдони (“Чорбоғ”, “Белариқ”, “Файзли”, “Жалойир”, “Номданак”, “Қумариқ”, “Хонободтепа”, “Тараққиёт”, “Қорасув”, “Хонобод”, “Қушбеги”, “Соҳибкор”, “Истиқлол”, “Нурафшон” МФЙлар) Тошкент шаҳрининг Сергели тумани таркибига;
    Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидан 490 гектар ер майдони (“Гулбоғ”, “Йик ота” МФЙлар) Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани таркибига;
    Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидан 1 134,2 гектар ер майдони(“Бектемир”, “Нурафшон”, “Намуна”, “Янги ҳаёт”, “Aлишер Навоий” МФЙлар) Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани таркибига;
    Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан 2 294,6 гектар ер майдони (“Геофизика”, “Aлишеробод”, “Чингелди”, “Дўстлик”, “Тараққиёт”, “Баркамол”, “Боғишамол”, “Ватанпарвар”, “Aмир Темур”, “Мевазор”, “Гулбоғ”, “Гулзор-1”, “Пастки юз” МФЙлар) Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани таркибига;
    Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан 2 107,4 гектар ер майдони (“Жарбоши”, “Ташисти”, “Ибрат”, “Миришкор”, “Aрғин”, “Баҳор”, “Чинор”, “Товкентепа” МФЙлар) Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани таркибига;
    Тошкент шаҳрининг Сергели туманидан 33,8 гектар ер майдони Тошкент вилоятининг Зангиота тумани таркибига;
    Тошкент вилоятининг Бектемир тумани туманидан 137,5 гектар ер майдони Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани таркибига ўтказилмоқда.

Қарор лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси