Telegram вақтинча ишламай қолди. Бунга Афғонистондаги вазият сабаб бўлиши мумкин

Сақлаш
10:08 / 17.08.2021 852 0

   Айрим мамлакатларда, хусусан, Ўзбекистонда ҳам 16 август куни соат 21:00 да Telegram мессенжерига уланишда узилишлар кузатилди.

Downdetector маълумотларига кўра, тармоқ фаолияти яна 3 та давлатда: Россия, Украина ва Латвиянинг айрим шаҳарларида ҳам Telegram ижтимоий тармоғи бир муддат ишламай қолган. Узилиш бир неча дақиқа давом этиб, кейинчалик мессенжер одатий тарзда ишлашда давом этган. Telegram Қўллаб-қувватлаш Маркази вакили Даврон Рустамовнинг ёзишича, бир неча дақиқа давомида бошқа ижтимоий хизматлар билан бир қаторда, Ўзбекистонда Telegram’да алоқа қисман ёки тўлиқ йўқолган.

— Муаммо Telegram тарафида эмас, бироқ жамоа алоқани сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Шахсий фикрим: Афғонистон атрофидаги таҳликали вазият туфайли баъзи ижтимоий хизматлардан фойдаланишни чеклашга ҳаракат қилинди, — дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси