Тожикистонда уруш қатнашчиларига қанча пул мукофоти берилиши айтилди

Сақлаш
11:05 / 07.05.2024 1045 0

Душанбе шаҳри раиси қарорига кўра, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 минг сомонийдан ажратилади.

 

Мазкур сумма айни вақтда бизнинг пулга 11 млн 607 минг 651 сўм бўлади.

 

Маълумот учун, Душанбе шаҳрида ҳозирда атиги 3 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси қолган.

 

Сўғд вилоятида эса уруш қатнашчиларининг ҳар бирига қарийб 7 минг сомоний (8 млн 125 минг 355 сўм) берилади. Бундан ташқари, вилоятда яшовчи фронт орти меҳнаткашларига ҳам 4 минг сомонийдан (4 млн 643 минг 60 сўм) тарқатилади.

 

Хабарга кўра, 2005–2024 йиллар оралиғида 9875 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари оламдан ўтган. 30 апрель ҳолати билан олганда эндиликда Тожикистонда 24 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси қолган.

 

Олдинроқ Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига қанчадан пул берилиши ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси