«Афросиёб» электропоездларининг чипталар нархлари кўтарилди

Сақлаш
18:04 / 25.04.2024 1603 0

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ'нинг маълум қилишича, «Афросиёб» электропоездларининг чипталар нархлари кўтарилди. Бунда эконом класс 20 фоиз , бизнес класс 30 фоиз ва VIP класс 40 фоизга қимматлаган.

 

Хабарда бунга қуйидагича изоҳ берилади:

 

«Маълумки, темир йўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр-энергия, ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш, мақсадида 2024 йил 15 майдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларининг чипталар нархлари эконом класс - 20%, бизнес класс - 30% ва ВИП класс - 40% вагонлари учун ошмоқда».

 

Шу ҳисобда йўналишлар бўйича нархлар қуйидагича кўринишда бўлади:

 

Тошкент — Бухоро

– VIP 890 000 сўм;

– Бизнес 600 000 сўм;

– Эконом 403 000 сўм.

 

Тошкент — Қарши

– VIP 747 000 сўм;

– Бизнес 507 000 сўм;

– Эконом 338 000 сўм.

 

Тошкент — Самарқанд

– VIP 554 000 сўм;

– Бизнес 358 000 сўм;

– Эконом 244 000 сўм.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси