Моддий-маданий мерос объектларининг миллий рўйхати янгиланди

Сақлаш
16:04 / 25.04.2024 1635 0

Ўзбекистондаги моддий-маданий мерос объектларининг миллий рўйхати янгиланди, деб хабар берди «Юксалиш» ҳаракати.

 

Маълум бўлишича, юртимиздаги яна 10 та бино миллий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилди (9 таси Тошкент шаҳрида ва 1 таси Тошкент вилоятида).

 

Шу ҳисобда, энди янги рўйхатга киритилган объектлар мавжуд бўлган турар жой ва нотурар жойлардаги, уларнинг атрофи ва туташ ҳудудларида қурилиш ишлари Маданий мерос агентлигининг хулосаси олингандан сўнг амалга оширилади.

 

Қуйидаги инфографикада Ўзбекистонда жами қанча миллий маданий мерос объектлари борлиги кўрсатилган:

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси