Мактаб ўқувчисига жисмоний тазйиқ ўтказиб келинаётгани айтилмоқда

Сақлаш
18:04 / 24.04.2024 756 0

Маълум бўлишича, ҳолат Паяриқ туманида кузатилган.

 

Болалар омбудсманининг хабарига кўра, қиз 2009 йилда туғилган, 7 «В» синф ўқувчиси У.А. бўлиб, унинг қўллари кўкариб юрганини синфдошлари 19 апрель куни кўриб қолган.

 

Улар бу ҳақида инглиз тили ўқитувчиси Ш.Ш.га айтган. Аммо ўқитувчи болага нисбатан содир этилган зўравонлик юзасидан тегишли равишда хабар бермаган ва бу борада чора кўрмаган.

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, қиз анча вақтдан бери тазйиқ остида яшаб келмоқда.

 

Шахси номаълум шахс мактаб директорига мурожаат ҳам қилган, бироқ таълим ташкилоти раҳбари «бунга мурожаат қилган шахс аралашмаслигини» айтган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси