Қозоғистонда ишловчилар фирибгарликдан огоҳлантирилмоқда

Сақлаш
12:04 / 24.04.2024 807 0

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонга ишлаш мақсадида бораётган ва меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирмоқда.

 

Маълум бўлишича, сўнгги вақтларда ишлаш мақсадида Қозоғистонга борган ёки меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларига ўзини элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништириб, юртдошларимизнинг ҳужжатларини расмийлаштириш учун улардан пул ва паспортларини олиш ҳолатлари кузатилмоқда.

 

«Юртдошларимиздан бундай фирибгарларга ишонмаслик ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни бегоналарга бермасликни сўраймиз ҳамда ишлаш ёки вақтинча яшаш рухсатномаларни олиш учун фуқаронинг шахсан ўзи Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига (СОН) мурожаат этиш зарурлигини эслатамиз», дейилади хабарда.

 

Шунингдек, хабарда агар ўзини «дипломатик ваколатхона ходимиман» деб таништирган шахсларга дуч келинса, Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналарига (Остона шаҳрида: +8 (7172) 95-45-87, Олмаота шаҳрида: +8 (727) 390-26-16, Ақтау шаҳрида: +8 (729) 277-71-17) мурожаат қилишни зарурлиги айтилади.

 

Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси (тел: 115) ва Қозоғистон Республикаси полициясига (тел: 102) ҳам мазкур масала бўйича боғланиш мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси