Наманганда археология ёдгорлиги майдонидаги қабрлар уй-жой қуриш мақсадида бузилгани аниқланди

Сақлаш
10:04 / 24.04.2024 788 0

Маълум бўлишича, Янги Наманган туманининг «Гўзал» маҳалласида жойлашган «Бўзчи мозор» археология ёдгорлигининг 0,17 гр ер майдонида фуқаро А.Қ. уй-жой қурмоқчи бўлган.

 

Шу мақсадда у объект ҳудудидаги ХВИ–ХВИИ асрларга оид қабрларни бузиб юбориб, қадимий ёдгорликка жуда кўп миқдорда, жами 6,9 млрд сўм зарар етказган.

 

Ҳозирда ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

«Эслатиб ўтамиз!!! Мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси