Уч йилдан кам бўлган иш стажига эга педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди

Сақлаш
18:04 / 23.04.2024 771 0

Уч ёшгача болалари бор педагоглар ҳам аттестациядан вақтинча озод қилинади.

 

Бундан ташқари, узоқ, яъни уч ойдан ортиқ вақт мобайнида даволаниб келаётган педагог кадрлар ҳам аттестациядан ўтказилмайди. Улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида аттестацияга жалб қилиниши мумкин.

 

Республика ва чет эл давлатларига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган педагог кадрлар ҳамда педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагог кадрларга ҳам юқоридаги имтиёз амал қилади.

 

Олдинроқ қайси ўқитувчиларга малака тоифаси тўғридан-тўғри берилиши ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси