Зўравон сартарош 10 суткага қамалди

Сақлаш
19:04 / 19.04.2024 1532 0

Олдинроқ Тошкентда вилоятида сартарош мижозига қўпол муомала қилиб, сочини кал қилиб ташлагани ҳақида хабар берилган эди.

 

Мазкур ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилди.

 

«Куникеча ижтимоий тармоқларда Тошкент туманида яшовчи, сартарошлик билан шуғулланувчи, фуқаронинг хатти-ҳаракатлари акс этган видеолавҳа тарқалиб, жамоатчиликнинг муҳокамалари ва кўплаб эътирозларига сабаб бўлди. Ҳолат шу вақтнинг ўзида ИИББ томонидан ўрганилди», – дейди расмий.

 

Аниқланишича, мазкур воқеа 2022 йилнинг октябрь ойида содир бўлиб, бугунги кунга қадар ички ишлар органларига мурожаат ёки шикоят аризаси келиб тушмаган.

 

«Ҳозирда сартарошлик билан шуғулланувчи, 34 ёшли шахс ҳамда воқеани видеотасвирга олган унинг тенгдоши туман Ички ишлар бошқармасига олиб келиниб, ходимлар томонидан профилактик суҳбат ўтказилди ҳамда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди» дейди расмий ходим муносабат давомида.

 

Хабарга кўра, бугун, 19 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судида мазкур иш кўриб чиқилган. Суд ҳукмига кўра, сартарошлик билан шуғулланувчи фуқарога нисбатан МжтКнинг 183-моддасига асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Жараённи видеога олган сартарошнинг шериги эси МжтК 46 прим 2-моддасига асосан маъмурий жарима тўлайдиган бўлди.

 

Маълумот учун, сартарош қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, узр сўраган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси