«Жаннат оналар оёғи остида» фильми 7 кун ичида деярли 1,5 миллиард сўм маблағ тўплади

Сақлаш
12:04 / 19.04.2024 1790 0

Ўрта Осиёда машҳурликка эришган «Жаннат оналар оёғи остида» фильми Ўзбекистон кинотеатрларидаги намойиши билан 1 ҳафтада 1 миллиард 308 миллион 647 350 сўм йиғишга муваффақ бўлди.

 

Фильм ақлий ривожланиш бўйича 8 ёшда бўлган 35 ёшли Одил ҳақида ҳикоя қилиб, унинг сюжети Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркия, Миср, Саудия Арабистони ва Қозоғистон мамлакатларини қамраб олади.

 

Туркияда яшовчи қирғизистонлик кинорежиссер ижодига мансуб ушбу фильм 11 апрелдан бошлаб Ўзбекистондаги 7 та кинотеатрда 50 та сеансда намойиш қилинган. Унга қадар, Қозоғистон кинотеатрларида ҳам қўйилиб, 2 ҳафтада 2,24 миллион доллар маблағга эга бўлган.

 

11 апрель куни Россияда ҳам фильмнинг махсус тақдимоти бўлиб ўтган. 18 апрелдан бошлаб, мамлакатдаги кинотеатрлар экрани юзини кўра бошлаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси