Ёшларни касбга ва чет тилларига ўқитадиган марказ ташкил этилади

Сақлаш
12:04 / 19.04.2024 1506 0

Ҳукумат қарорига кўра, фуқароларни (ёшларни) чет тилларига ўқитиш ва хорижий давлатларда ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази ташкил этилади.

 

Профессионал таълим муассасаларида таълим олувчиларни касб (мутахассислик) ва чет тилларига ўқитиш бўйича ўқув курслари ҳам ташкил қилинади.

 

Хорижда ишлаш истаги бўлган Ўзбекистон фуқароларини иш берувчилар томонидан танлаб олиш жараёнлари Марказ томонидан уюштирилади. Мазкур амалиёт унинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланмоқда.

 

Ўқув курсларини муваффақиятли тугатган битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги ҳужжат берилади.

 

Ўқув курсларида кадрларни тайёрлаш бир йилгача бўлган таълим дастурларига мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

 

Таълим олувчилар инглиз, немис, япон, корейс, араб ва бошқа талаб юқори бўлган чет тилларига ўқитилади.

 

Профессионал таълим муассасаларига жалб этилган таълим олувчилар чет тилини мустақил равишда ўрганиб, халқаро ёки унга тенглаштирилган сертификатни тақдим этса, таълим олувчи томонидан чет тилини ўқиш учун сарфланган харажатларнинг 50 фоизи Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. Бироқ бунда тўланадиган сумма базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмайди.

 

*Юқорида айтилган компенсация пулини олиш учун хорижий давлатга ишга жалб қилинадиган фуқаролар чет тили бўйича камида Б2 даражадаги, «Ausbildung» (дуал таълим шакли) асосида хорижга кетадиган фуқаролар эса немис тили бўйича камида Б1 даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олиши талаб этилади.

 

Ўқув курсларига жалб қилинган педагог кадрларга фаолият самарадорлигидан келиб чиқиб, ҳар ойда ойлик маошининг 100 фоизигача миқдорда устама тўланади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси