Антибиотик укол сабаб ёш ҳомиладор аёл вафот этгани айтилмоқда

Сақлаш
16:04 / 18.04.2024 1195 0

Маълум бўлишича, воқеа шу йилнинг 13 апрелида Бўстонлиқ тумани тиббиёт бирлашмасида содир бўлган.

 

Ўша куни 29 ёшли аёл туғруқ бўлимига ёмон аҳволда келган. Аёлнинг тиббий дафтарида антибиотикларга аллергияси борлиги ҳақида ёзилган бўлса-да, укол қилинган. Натижада аёл бетоб бўлиб, интенсив терапия бўлимига ётқизилган ва шу ерда комага тушиб қолган.

 

Хабарга кўра, аёлнинг 28 ҳафталик ҳомиласи бўлиб, у биринчи фарзандини кутаётган бўлган.

 

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, аёл ва унинг туғилмаган боласини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Иккаласи ҳам вафот этган.

 

 

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари ўринбосарининг маълум қилишича, навбатчи ҳамширага нисбатан тегишли чора кўрилмоқда ва ҳамшира ишдан четлатилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

 

«Тергов ҳаракатлари Тошкент вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси