Алимент тўламаган 23 нафар отага маъмурий жазо чораси қўлланилди

Сақлаш
15:04 / 18.04.2024 1201 0

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида алимент таъминотини тўлашдан бўйин товлаб келган 23 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 47-прим 4-моддасига асосан жавобгарликка тортилган, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма прокурори Фаррух Раҳматуллаев.

 

Шунингдек, хабарда жорий йилнинг 1-чораги давомида Мажбурий ижро бюроси Пахтакор тумани бўлими томонидан 761 млн. сўм алимент қарздорликлари ундириб олингани ёзилган.

 

«Алимент бу қарз эмас, балки фарзанднинг у вояга етганга қадар бериладиган таъминотидир. Буни бажариш эса, ҳар бир ота-онанинг бурчидир», дейилади хабарда.

 

Маълумотга кўра, ўтган давр мобайнида 16 нафар иш билан банд бўлмаган алимент тўловчи шахс доимий иш билан таъминланган, 13 та оила эса яраштирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси