Ёш болаларга бериладиган сироп дорихоналардан йиғиштириб олинмоқда

Сақлаш
18:04 / 17.04.2024 821 0

«Rinotin kids» маҳсулотининг рухсатномаси бекор қилинди, деб хабар берди Санитария-эпидемиология қўмитаси.

 

 

Маълум бўлишича, Санэпидқўмита мутахассислари томонидан қонун доирасида ўрганиш ишлари олиб борилиб, аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатларини келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида сироп маҳсулотларига берилган рухсатномалар бекор қилинган.

 

Шу билан бирга, «CYNERGY PHARMCO» масъулияти чекланган жамиятига республика ҳудудларидаги барча савдо тармоқлари ҳамда дорихоналардаги «Rad Gida Laboratuvarive Ilac Sanayi Ticaret Limited» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Rinotin kids» сироп маҳсулотларини қайтариб олиш топшириғи берилган ҳамда ижроси назорат олинган.

 

Маълумот учун, бугунги кун ҳолатига кўра корхона томонидан 28 та дорихоналардан маҳсулотлар қайтариб олинган.

 

«Мазкур ҳолат юзасидан профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда», дейилади хабарда.

 

Шунингдек, қўмита фуқароларни биологик қўшимчаларни харид қилишда ҳушёр бўлишга чақирмоқда.

 

«Ҳурматли фуқаролар биологик қўшимчаларни харид қилишдан аввал уларнинг хавфсизлиги текширилганлиги тўғрисидаги маълумотларни Санэпидқўмитанинг sanepid.uz сайтига жойлаштирилган электрон каталог орқали текшириб олишингизни тавсия қиламиз», деб ёзилади Санэпидқўмита хабарида.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси