Пули ёқлигини баҳона қилиб юрган шахс бир зумда 34 млн. сўм алимент тўлади

Сақлаш
17:04 / 17.04.2024 801 0

Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор фуқаро М.Хамидовдан ундирувчи Р.Хамидова фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган.

 

Ижро ҳужжати бўйича қарздор М.Хамидов шу кунга қадар алимент пулларини кам миқдорда тўлаб келганлиги оқибатида қарздорлик 34 млн. сўмга етган.

 

Бунга эса у маблағи йўқлигини сабаб қилиб кўрсатган. Гарчи МИБ хосими томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлса-да, баҳоналари тугамаган.

 

Шундан сўнг, давлат ижрочиси қарздор М.Хамидовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка доир иш ҳужжатларини тўплаб, судга тақдим қилган.

 

«Суд залида маъмурий қамоқ жазоси ҳақида етарлича тушунчаларга эндигина эга бўлган қарздор 34 млн. сўм нақд пулни жуда тез ва осонгина топа қолди», дейилади хабарда.

 

Шу тариқа алимент тўловчи шахсдан бир неча ойлар давомида тўланмасдан келинаётган алимент пуллари тўлиқ ундириб олинган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси