Жамият
Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, воқеа 3 кун олдин, 14 апрель куни бўлиб ўтган.
Ўша куни Янгиҳаёт тумани ИИБ ХПБ профилактика инспекторлари бир хонадонда жанжал бўлаётганлиги ҳақидаги хабарга аниқлик киритиш мақсадида етиб келишади.
Шу пайт, хонадон эгаси маст ҳолда хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ходимларига қаршилик кўрсатиб, профилактика инспекторларининг бирига кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказади.
«Тан жароҳати олган профилактика инспектори шифохонага олиб борилган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган», дейилади хабарда.
Айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105 (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) ва 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Изоҳ йўқ