Айни вақтда қайси банклар имтиёзли таълим кредити бермоқда?

Сақлаш
16:04 / 17.04.2024 801 0

Ҳозирда қуйидаги 3 та банк имтиёзли таълим кредити беряпти:

◾️ Ҳамкорбанк;

◾️ Бизнесни ривожлантириш банки;

◾️ Orient Finans Bank

 

Имтиёзли таълим кредити нима?

Ўқиш контракт пулини тўлаш учун талабалар банклардан имтиёзли таълим кредитлари олиши мумкин. Бунда бериладиган кредит икки турга бўлинади:

◽️ йигитлар учун –14 фоизли;

◽️ қизлар учун – 0 фоизли.

 

Қулайлиги нимада?

Имтиёзли кредит олишнинг қулайлиги, бу – кредитни ўқишни битиргач тўлаш мумкинлигидир.

 

Имтиёзли таълим кредити расмий ўқиш тугагандан кейин 7-ойдан бошлаб 7 йил муддатга ажратилади. Масалан талаба 1-курс бўлса, 11 йилу 7 ой ичида кредитни тўлаши мумкин.

 

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

 

Кимларга берилади?

Талабанинг ўқиш жойи Ўзбекистонда бўлса кифоя, олийгоҳ давлат, нодавлат ёки хорижий бўлиши аҳамиятсиз.

 

Шунингдек, магистратура, бакалавр, сиртқи, кундузги ёки кечки йўналишдаги талабларга ҳам бирдек таълим кредити берилади.

 

Бироқ «суперконтракт» асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга кредит ажратилмайди.

 

Қандай ҳужжатлар керак?

Бунинг учун қуйидаги ҳужжатлар жамланади:

◾️ ариза;

◾️ мижоз шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

◾️ кредит қайтарилиш таъминоти (гаров, кафил ва суғурта);

◾️ университет билан тузилган шартнома.

 

Ҳужжатлар кредит берадиган банкка тақдим қилинади.

 

Олиш тартиби қандай?

Кредит олувчининг даромадга эга бўлган оила аъзолари биргаликда қарз олувчи сифатида шартнома имзолаши мумкин.

 

Кредит миқдори талаба ва таълим ташкилоти ўртасида тузилган шартномага асосан берилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси