Тошкент халқаро аэропортида рўйхатдан ўтиш вақти ўзгарди

Сақлаш
16:04 / 17.04.2024 770 0

Uzbekistan Airways авиақатновларига рўйхатдан ўтиш вақти ўзгарди, деб хабар бермоқда авиакомпания.

 

«Тошкент халқаро аэропортида авиақатновлар сони ошиши ва йўловчилар оқими кўпайиши ҳисобга олиниб, рўйхатдан ўтиш жараёнига тегишли янги қоидалари жорий этилди», деб изоҳ берилади «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси.

 

Маълум бўлишича, энди Uzbekistan Airways халқаро авиақатновларига рўйхатдан ўтиш вақти қатнов жўнашига 40 дақиқа эмас, 1 соат қолганда тугатилади.

 

«Парвоз олдидан процедураларни бажариш учун зарур бўлган қўшимча вақтни ҳисобга олган ҳолда, йўловчилардан аэропортга олдиндан етиб келишларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси