«Маънавият сектори» фаолиятини «Сурхондарё тажрибаси» асосида намунали йўлга қўйиш бўйича республика семинари ўтказилди

Сақлаш
17:04 / 16.04.2024 792 0

Давлат раҳбарининг 2023 йил 16-17 ноябрь куни Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида вилоятни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш дастурида маънавий-маърифий соҳа алоҳида қайд этилиб, жорий йилнинг биринчи чорагида мавжуд 4 та секторга кўмакчи бешинчи – «Маънавият сектори»ни ташкил этиш ташаббуси билан чиқилганди.

 

Хусусан, Президент ушбу йиғилишда илм-фан, таълим ва тарбия, маънавият ўзбек халқи учун устувор масала эканлигини, бугун жаҳон миқёсида тараққиёт суръатлари мисли кўрилмаган даражада шиддатли тус олаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтган эди.

 

 

«Маънавият сектори» фаолиятини «Сурхондарё тажрибаси» асосида намунали йўлга қўйиш бўйича 2024 йил 16 апрель куни республика семинари ўтказилди.

 

Семинар доирасида республикадан ташриф буюрадиган меҳмонларни Термиз туманидаги Ал-Ҳаким ат-Термизий мажмуасига зиёрати ташкил этилди.

 

Шунингдек, Термиз шаҳридаги 26-сонли умумтаълим мактаби ва 31-сонли мактабгача таълим ташкилотида «Маънавият сектори» фаолияти билан танишилди.

 

 

Шу билан бирга, Термиз давлат университетида «Маънавият сектори» фаолияти билан танишув ва «Маърифат боғи» ташкил этилди. Семинарнинг расмий очилиш маросими эса Термиз давлат университети Ахборот технологиялари факультетида ўтказилди.

 

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Акбар Тагаев, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарход Боқиев иштирок этди.

 

Шунингдек, семинарда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликларининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳудудий бўлим ва бўлинма раҳбарлари, ҳудудий Мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ҳудудий бошқармаларининг мутасадди ходимлари қатнашди.

 

 

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари Термиз шаҳридаги «Ўзбекистон» маҳалласи ҳамда Ёш чегарачилар ҳарбий-академик лицейидаги «Маънавият сектори» фаолияти билан танишди.

 

Якунда барча семинар иштирокчиларига Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси