1 майдан газ ва электр нархи кўтарилади

Сақлаш
16:04 / 16.04.2024 806 0

Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси ва газ учун тўловлар миқдори оширилади, деб хабар бермоқда Газета.

 

Бу 2019 йилнинг август ойидан буён илк марта кўтарилиш ҳисобланиши айтилмоқда.

 

Бундан ташқари, энергоресурслар истеъмоли бўйича ижтимоий норма ҳам жорий этилади.

 

Хабарга кўра, АОКАда бўлиб ўтган брифингда Энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганини маълум қилган.

 

Мазкур қарорда ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2024−2025 йилларда босқичма-босқич ўзгарадиган янги нархлари ҳамда 2024 йил 1 майдан бошлаб аҳоли учун электр-энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланган.

 

Жумладан, 1 майдан бошлаб энергоресурслар истеъмоли учун ижтимоий норма қуйидагича бўлади:

 

◾️ электр энергиясига — ойига 200 кВт/соатгача;

◾️ газ (мартдан-октабргача) — 100 куб метргача;

◾️ газ (ноябрдан февралгача, яъни иситиш мавсумида) — 500 куб метргача.

 

Маълумот учун, энергия истеъмолининг ижтимоий нормаси деганда аҳоли томонидан сотиб олишда имтиёзли тариф қўлланиладиган энергия тушунилади. Яъни, энергия маълум бир меъёргача нисбатан паст (имтиёзли) нархда сотилади ва бу меъёрдан юқори истеъмол учун бозор нархларида сотилади.

 

1 майдан бошлаб электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг И ва ИИ гуруҳлари учун ўзгаришсиз қолдирилган бўлиб, бунда 1 кВт/соат учун нарх мос равишда 1000 сўм ва 900 сўм бўлади.

 

«Истеъмолчиларнинг ИИИ гуруҳи, шу жумладан, марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун 1 ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб, ойига:

◽️ 200 кВт/соатгача бўлган қисмига 225 сўм;

◽️ 200 кВт/соатдан 1000 кВт/соатгача 450 сўм

◽️ 1000 кВт/соатдан 5000 кВт/соатгача 675 сўм;

◽️ 5000 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача 787,5 сўм;

◽️ 10 000 кВт/соат ва ундан юқори истеъмол қилган истеъмолчилар учун 900 сўмдан этиб белгиланмоқда.

 

Маълум бўлишича, қолган маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб ойига:

◽️ 200 кВт/соатгача 450 сўм;

◽️ 201 кВт/соатдан 1000 кВт/соатгача 900 сўм;

◽️ 1000 кВт/соатдан 5000 кВт/соатгача 1350 сўм;

◽️ 5000 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача 1575 сўм;

◽️ 10 000 кВт/соат ва ундан ортиқ истеъмол қилувчилар учун ҳар бир кВт/соат учун 1800 сўм этиб белгиланмоқда.

 

Таъкидлаш лозим, истеъмолчиларнинг ВИ гуруҳи учун ҳам нархлар ўзгаришсиз қолади, яъни бир кВт/соат – 900 сўм.

 

Табиий газ ҳам ноябрдан февралгача, иситиш мавсумида аҳолига етказиб бериладиган табиий газнинг бир кубометри нархи:

◽️ 500 куб метргача чегарада бўлганида 380 сўмдан 650 сўмгача;

◽️ 500 дан 2500 куб метргача 1500 сўмдан;

◽️ 2 500 дан 5 000 куб метргача 1950 сўмдан;

◽️ 5 000 дан 10 000 куб метргача 2275 сўм;

◽️ 10 минг куб метрдан юқори истеъмол учун 2 600 сўмдан этиб белгиланди.

 

 

Март-октабр ойларида:

◽️ 100 куб метргача газ истеъмоли учун тарифлар 650 сўм;

◽️ 101 куб метрдан 2500 куб метргача 1500 сўм;

◽️ 2500 куб метрдан 5000 куб метргача 1950 сўм;

◽️ 5000 куб метрдан 10 минг куб метргача 2275 сўм

◽️ 10 минг куб метрдан ортиқ истеъмол учун 2600 сўмдан этиб белгиланди.

 

Агар ҳисоблагичлар йўқ бўлганда овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун бериладиган газнинг бир куб метри 660 сўмдан 1200 сўмга (+81,8 фоиз), иситиш учун 380 сўмдан 700 сўмгача (+84,2 фоиз) ошади.

 

Аҳоли учун суюлтирилган газ тарифи ҳам 1 кгга 1120 сўмдан 1600 сўмга (+42,8 фоиз) ошади.

 

Бундан ташқари, 1 июлдан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига (АГТКШ) етказиб бериладиган газ нархи 1500 сўмдан 1800 сўмга (+12%) кўтарилади.

 

Хабарда 2025 йил 1 апрелдан тарифлар яна ошиши ҳақида ёзилмоқда.

Марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун тариф ойига:

◽️ 200 кВт/соатгача бўлган ижтимоий норма доирасида 225 сўмдан 300 сўмгача ошади;

◽️ 201 кВт/соатдан 1000 кВт/соатгача 500 сўм;

◽️ 1000 кВт/соатдан 5000 кВт/соатгача 750 сўм;

◽️ 5000 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача 875 сўм:

◽️ 10 минг кВт/соатдан юқори истеъмол учун 1000 сўм этиб белгиланади.

 

Бошқа маиший истеъмолчилар учун 1 кВт/соат электр энергиясининг нархи ойига:

◽️ 200 кВт/соатгача истеъмол қилинганда 450 сўмдан 600 сўмгача оширилади;

◽️ 201 кВт/соатдан 1000 кВт/соатгача 1000 сўм;

◽️ 1000 кВт/соатдан 5000 кВт/соатгача 1500 сўм;

◽️ 5 000 кВт/соатдан 10 000 кВт / соатгача 1 750 сўм;

◽️ 10 минг кВт/соатдан ортиқ ортиқ истеъмол учун 2 000 сўм бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси