Бугун муфтий Нуриддин Холиқназаров Жанубий Кореяга ташриф буюрди

Сақлаш
15:04 / 16.04.2024 779 0

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг Жанубий Кореяга амалий ташрифи бошланди, деб хабар берди Дунё.

 

Хабарга кўра, ташрифдан мақсад Жанубий Кореяда бўлиб турган ватандошларимизга муқаддас Ислом динининг асл моҳияти тўғрисида маълумотлар бериш ва уларнинг диний-маърифий саводхонлигини янада оширишдир.

 

 

Шунингдек, ташриф дастурида Корея Мусулмонлар федерацияси (Korea Muslim Federation) раҳбарияти билан учрашув, Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан Корея мусулмонлар федерацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандумни имзолаш, ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошлар учун диний-маърифий мавзуда маърузалар ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

 

Маълумот учун, бу Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Жанубий Кореяга илк ташрифидир.

 

Сафар 18 апрелга қадар давом этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси