6 йил давомида Ўзбекистон қанча одамни фуқароликка қабул қилди?

Сақлаш
16:04 / 15.04.2024 811 0

Ўзбекистон 2024 йилгача фуқаросизликка барҳам бериш бўйича #ИБелонг («Мен мансубман») глобал кампаниясини қўллаб-қувватлаган эди, деб ёзади «Юксалиш» ҳаракати.

 

Мазкур фаолият БМТнинг Қочоқлар масалалари бўйича олий комиссари Бошқармаси ташаббуси билан амалга оширилган.

 

Хабарга кўра, 2017–2023 йиллар давомида 80 543 нафар одам Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган. Бу эса йилига қарийб 13 424 нафар қўшимча фуқаро деганидир.

 

Мазкур рақамларни ундан олдинги 15 йиллик давр билан солиштирганда анчагина катта тафовутни кўриш мумкин.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон 1991–2016 йиллар оралиғида 482 нафар одамга фуқаролик паспортини берган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси