«Соҳибқирон Амир Темур» викторинаси ғолиблари аниқланди (рўйхат)

Сақлаш
14:04 / 15.04.2024 779 0

Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари бўлимлари Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги муносабати билан ўтказган онлайн викторина ғолиблари аниқланди.

 

«Соҳибқирон Амир Темур» викторинасининг якуний босқичида 50 та тест саволига энг кўп ва тез тўғри жавоб берган иштирокчилар ғолиб деб топилди.

 

1-ўрин – Жасур Латипов (Бухоро);

2-ўрин – Улуғбек Ҳасанов (Қашқадарё);

3-ўрин – Жасмина Тошмуродова (Самарқанд).

 

Учала ғолиб ҳам 45 тадан саволга тўғри жавоб топган. Ўринлар кетма-кетлигини аниқлашда тестни ечишга сарфланган вақт инобатга олинди.

 

Диққат, хабар янгиланди: “Соҳибқирон Амир Темур” викторинасида 3-ўринни олган Азамат Файзуллаев (Сирдарё), низомнинг 2-бандига кўра, Республика Маънавият ва маърифат маркази охирги уч йилда ўтказган викториналарда ҳам ғолиб бўлгани аниқлангани боис танловдан четлатилгани, шу муносабат билан Жасмина Тошмуродова (Самарқанд) 3-ўринга кўтарилганини маълум қиламиз. 

 

Танловнинг асосий соврин эгалари 43 ўлчамли телевизор (1-ўрин), Samsung планшети (2-ўрин) ва Samsung смартфони (3-ўрин) билан мукофотланади.

 

4-ўрин – Руқиябону Амонова (Бухоро), 44 та тўғри жавоб;

5-ўрин – Шавкатжон Раҳмонов (Қашқадарё), 43 та тўғри жавоб;

6-ўрин – Умидбек Маматкаримов (Тошкент шаҳри), 43 та тўғри жавоб;

7-ўрин – Моҳичеҳра Ғойибназарова (Навоий), 43 та тўғри жавоб;

8-ўрин – Ахрор Тошмуродов (Самарқанд), 43 та тўғри жавоб;

9-ўрин – Отабек Тўхтаназаров (Тошкент шаҳри), 42 та тўғри жавоб;

10-ўрин – Мўминжон Салаев (Хоразм)б 42 та тўғри жавоб.

 

Эслатиб ўтамиз, 4–10-ўрин соҳиблари китоблар тўплами билан тақдирланади.

 

Миржалол Мансуралиев (Наманган), Баҳром Қулсоатов (Сурхондарё) ҳам 42 та саволга тўғри жавоб топиб, 10-ўрин соҳибидан фақатгина бир неча дақиқа ҳисобига ортда қолганини инобатга олиб, танлов ташкилий қўмитаси уларга ҳам китоблар тўплами туҳфа этишга қарор қилди.

 

«Танловнинг энг фаол тарғиботчиси» номинациясининг 10 нафар ғолибига ақлли соат (Realme TechLife Watch S100) берилади:

1. Олимжон Ҳафизов (Сурхондарё) – 641 реферал;

2. Ислом Файзуллаев (Фарғона) – 638 реферал;

3. Темур Ҳошимов (Тошкент шаҳри) – 482 реферал;

4. Нодирбек Абдуҳамидов (Фарғона) – 414 реферал;

5. Ёқутой Аллаёрова (Тошкент шаҳри) – 384 реферал;

6. Раҳмонжон Даробов (Тошкент вилояти) – 382 реферал;

7. Дилдора Мусаева (Сурхондарё) – 374 реферал;

8. Мавжуда Султонова (Тошкент шаҳри) – 371 реферал;

9. Ботир Хурсанов (Сурхондарё) – 360 реферал;

10. Бекзод Собиров (Қорақалпоғистон) – 348 реферал.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси