Сирдарёлик боғбонга Президент Tracker совға қилди

Сақлаш
10:04 / 15.04.2024 600 0

Президент Сайхунобод тумани Пахтакон маҳалласида яшовчи миришкор боғбон Турсунбой ота Ариповга Tracker автомашинасини совға қилди. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.

 

Отахон меҳнат фаолиятини 15 ёшида колхозда сувчиликдан бошлаган. Кейинроқ туманда ташкил этилган бўрдоқичилик чорва фермасида 40 йил меҳнат қилган.

 

Ҳозирда узумнинг «абатар» навини пайванд қилган Турсунбой ота 2011 йилдан томорқасида узумчилик билан шуғуллана бошлаган.

 

 

«Президентимизнинг туманимизга ташрифи менинг ҳаётимда энг бахтли, эсда қоларли кун бўлди. Ташриф чоғида Юртбошимиз менга Tracker автомашинасини совға қилди. Кейин маҳалладаги узум етиштирувчиларга мураббийлик қилишимни айтди. Ишонсангиз, ҳалигача ҳаяжоним босилгани йўқ. Хушхабарнинг қўшқаноти бўлади, деганларидек, маҳалла- кўй, туманимиз, вилоятимиз, қолаверса, водийдаги қариндошлар, дўст-биродарларнинг табриклари оғушида яшаяпман. Фарғона водийсининг Олтиариқ туманидаги Узумчи маҳалласи сингари энди бизнинг маҳалла аҳолиси ҳам узумчилик билан шуғулланади. Ҳамқишлоқларимга бу борада қўлимдан келганича хизмат қиламан», деган отахон интервью давомида.

 

 

Айни кунларда отахоннинг ҳовлиси узумчиликка қизиққан боғбонлар билан гавжум. Президентимизнинг совғаси минглаб одамларни, айниқса, ёшларни меҳнатга руҳлантирмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси