Ўқувчининг қариндошлари жисмоний тарбия ўқитувчисини калтаклади

Сақлаш
17:04 / 13.04.2024 970 0

Хабарга кўра, воқеа Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманидаги 25-мактабда бўлиб ўтган.

 

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Одилжон Жалоловнинг маълум қилишича, ўқитувчининг қоши ёрилган. Воқеа ҳақида ИИБ ходимларига ҳам хабар берилган. Айни пайтда ўқитувчи шифохонада. У мактабда жисмоний тарбия фанидан дарс беради.

 

 

«Дарё» манбасига кўра, ўқитувчи мактабнинг 9-синф ўқувчиси билан зиддиятга борган. Шундан сўнг ўқувчининг қариндошлари мактабга келиб, ўқитувчи билан кўришмоқчилигини билдирган ва уни дўппослаган.

 

«Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Исмоил Шарипов воқеа ҳақида суриштириб, батафсил маълумот беришини маълум қилди, дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси