Бу йил қанча фуқаро шилқимлик қилгани учун жавобгарликка тортилгани очиқланди

Сақлаш
14:04 / 13.04.2024 1016 0

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 1-чорагида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан 318 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиб, уларнинг 97 нафарига жарима жазоси, 221 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.

 

Бундан ташқари, 4 343 нафар шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан маъмурий жавобгарликка тортилган. Шундан уларнинг 2 344 нафарига жарима жазоси, 1 999 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

 

Шунингдек, 134 нафар шахс Жиноят кодексининг 126-1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан судланиб, уларнинг 51 нафари озодликдан маҳрум қилинган. 83 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар қўлланилган.

 

Қўшимчасига, 40 нафар шахс 141-3-моддаси (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) билан судланиб, уларнинг 13 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 27 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси