Ўқувчисини урган ўқитувчи қарийб 7 млн жарима тўлайдиган бўлди

Сақлаш
15:04 / 09.04.2024 1858 0

Хабарга кўра, мурожаатчи 7-синф ўғли О.Т.нинг юзига ўқитувчиси С.М. бир неча бор тарсаки уриб, турли номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани бўйича шикоят қилган. Воқеа 2023 йилнинг 26 декабрь куни Зомин туманидаги мактаблардан бирида бўлиб ўтган.

 

«Болалар омбудсмани сўрови асосида Мактабгача ва мактаб таълим вазири мазкур ҳолатни атрофлича ўрганди», дейилади хабарда.

 

Маълум бўлишича, ҳолат Зомин тумани ММТ бўлими томонидан текширилиб, мазкур умумий ўрта таълим мактаб директорининг буйруғига асосан С.М. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

 

Бундан ташқари, жорий йилнинг 23 январдаги жиноят ишлари бўйича Зомин туман судида ўқитувчининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, С.М. МЖТКнинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш) ва 52-моддасидаги (Енгил тан жароҳати етказиш) ҳолатларни содир этган деб топилган ҳамда унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.

 

«Яна бир бор таъкидлаймиз, таълим муассасаларида болаларга нисбатан номақбул муомала ва зўравонлик ҳолатлари жавобсиз қолиши мумкин эмас», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси