Эртага жамоат транспортида юриш бепул бўлади

Сақлаш
09:04 / 09.04.2024 1661 0

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасида Рамазон ҳайити байрамини осойишта ва юқори кайфиятда ўтказишга бағишлаган видеоселектор йиғилишида маълум қилинган, деб хабар берди ЎзА.

 

Маълум бўлишича, Рамазон ҳайити байрамининг биринчи куни республикадаги барча жамоат транспорти воситалари соат 04:00 дан 10:00 га қадар аҳолига бепул хизмат кўрсатади.

 

Маълумот учун, бу йилги Рамазон ҳайитининг биринчи куни эртанги кун, 10 апрель санасига тўғри келмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси