Пойтахтда байрам куни жамоат транспортлари соат 04:00 дан ҳаракатланади

Сақлаш
17:04 / 08.04.2024 1900 0

Рамазон Ҳайити кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 04:00дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди, деб хабар берди Транспорт вазирлиги.

 

Байрам муносабати билан белгиланган қўшимча дам олиш кунларида (11,12,14 апрель) эса метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвалда ва 13 апрель санасида эса, одатий иш кунлари учун белгиланган график асосида, соат 05:00дан ҳаракатланади.

 

Шунингдек, автобуслар ҳаракати ҳам 10 апрель куни соат 04:00да бошланади ва кун давомида якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида фаолият олиб боради.

 

Бундан ташқари, қолган дам олиш кунларида ҳам ушбу жадвал амалда бўлади. Фақатгина шанба куни барчага иш бўлгани учун, доимий тасдиқланган жадваллар асосида автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси