Бугун иккита туманга янги ҳоким тайинланди

Сақлаш
16:04 / 08.04.2024 1896 0

Бугун, 8 апрель куни иккита ҳокимликка янги раҳбарлар тайинланди.

 

Жумладан, Жиззах вилояти Арнасой тумани ҳокимлигига Мусанов Одил Олимович номзоди тасдиқланди.

 

Бунга қадар у Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси бўлиб фаолият олиб борган.

 

Шунингдек, Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокими Сардор Исакулов бўлди.

 

Исаков 2006 йили Марказий магистраль электр тармоқлари электроэнергияси узатилишини ҳисоблаш бўлимида электр монтёри вазифасидан бошлаган. Шу билан бирга, Энергетика вазирлигида масъул вазифаларда ҳам ишлаган.

 

Лавозимга тайинлангунга қадар у «Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, коперацион алоқаларни кенгайтириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси