Жиззахда 16 қаватлик уйлар қурилади

Сақлаш
15:04 / 08.04.2024 1848 0

Бугун, 8 апрелда куни Жиззах вилоятига қилинган ташриф давомида Президент вилоятнинг ривожланиб бораётган ҳудуди Шароф Рашидов туманига борди. Айни вақтда бу ҳудудда «Янги Ўзбекистон» массиви қурилмоқда.

 

Ушбу ҳудуд адир ёнбағрида жойлашган бўлиб, ундан деярли фойдаланилмас эди. Ҳозир 140 гектарли улкан майдонда қурилиш ишлари кетмоқда.

 

Хабарга кўра, лойиҳа уч босқичли бўлиб, 3 минг 936 хонадонли 105 та кўп қаватли уй барпо этилиши режалаштирилган. Уйлар эса 9, 12 ва 16 қаватли бўлади.

 

Айни вақтда биринчи босқич доирасида 204 хонадонли 4 та кўп қаватли уй, марказий қозонхона, шоурум ва ички йўллар қурилган. Яна 16 та турар жой, мактаб ва мактабгача таълим муассасаси, савдо маркази бунёд этилиши айтилмоқда.

 

Иккинчи босқич 2026, учинчиси эса 2028 йилларга режа қилинган. Бунда уйлардан ташқари маҳалла маркази, поликлиника, масжид, меҳмонхона, болалар ва спорт ўйингоҳлари, «Янги Ўзбекистон» боғи барпо этилиши мақсад қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси