Фаррух Жабборов янги лавозимда иш бошлади

Сақлаш
14:04 / 08.04.2024 1852 0

Фаррух Жабборов Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «“Тил ва адабиёт таълими”, “Преподавание языка и литературы”, “Language and literature teaching” журналлари таҳририяти» давлат корхонаси бош муҳаррири этиб тайинланди.

 

У бунгача Республика Маънавият ва маърифат марказининг Рақамли тарғибот бўлими бошлиғи – Ойина.уз портали бош муҳаррири лавозимида ишлаб келган.

 

Фаррух Жабборов 1985 йили 31 май куни Жиззах тумани Шариллоқ қишлоғида туғилган. 2007 йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети бакалавриатини, 2012 йили Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети магистратурасини, 2018 йили эса Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти таянч докторантурасини тугатган.

 

У иш фаолиятини 2006 йили «Ҳуррият» мустақил газетасида бошлаб, шундан сўнг «Маърифат», «Оила ва жамият», «ХХИ аср» газеталари, «ЖаннатМакон», «Ёшлик», «Ёш куч», «Кино санъати» журналларида турли лавозимларда хизмат қилган. «Йилнинг энг фаол журналисти» танлови икки карра ғолиби (2008, 2021), Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси (2013).

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси