Телефон ишлатиш бўйича МДҲ давлатлари ичида Ўзбекистон биринчи ўринда

Сақлаш
10:04 / 08.04.2024 1443 0

2022 йилда Ўзбекистон аҳолининг мобил телефонлар билан таъминланиши бўйича Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкилоти таркибига кирган давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллаган, деб хабар берди МДҲ Халқаро статистика қўмитаси.

 

Таҳлилга кўра, бундан тахминан 2 йил олдин ҳар 100 та ўзбек оиласига 309 та телефон тўғри келган. Яъни, бу 2022 йилда ҳар 1 та оилада 3 та телефон бор эди дегани.

 

Мазкур статистик маълумотда Қозоғистон 2-ўриндаги давлат деб кўрсатилган. 2022 йилда ҳар 100 та қозоқ оиласида 264 та телефон бўлгани айтилади.

 

Россияда эса ҳар 100 та оилага 248 та, Қирғизистонда эса 245 та телефон тўғри келган.

 

Маълум бўлишича, бу маълумотлар МДҲ Давлатлараро статистика қўмитасининг «Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида аҳоли, бандлик ва турмуш шароити 2022» тўпламида эълон қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси