Германия ўзбекистонликларга янги иш ўринларини таклиф қилди

Сақлаш
09:04 / 08.04.2024 631 0

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг маълум қилишича, айни вақтда Германия меҳмонхоналари четдан келиб ишловчилар учун бўш ўринларини таклиф қилмоқда. Бунда Ўзбекистондан борувчилар амалиёт ўташи ёки ишлаши мумкин.

 

Номзодлар учун қўйилаётган талаблар:

◾️ туризм, меҳмонхона йўналишларида касб-ҳунар коллежи, техникум ёки олийгоҳ дипломи бўлиши;

◾️ меҳмонхона хизматлари бўйича тажрибаси бўлиши;

◾️ немис тилини камида Б1 даражада билиши ва тасдиқловчи сертификати бўлиши;

◾️ 20–30 ёшда бўлиши;

◾️ судланмаган бўлиши;

◾️ жисмонан соғлом бўлиши;

◾️ синов муддати 3 ой.

 

Бунда борувчилар учун қуйидаги афзалликлар мавжуд:

◽️ иш ҳақи ойига 1800 евро (солиқлар ушлангандан кейин);

◽️ Германия аэропортидан иш жойигача трансфер;

◽️ турар-жой топишга кўмак.

 

Мазкур лойиҳага қизиқувчилар ушбу манзилдан кириб рўйхатдан ўтиши мумкин.

 

Маълумот учун, рўйхатдан ўтиш жараёни 15 апрель, соат 18:00 да тўхтатилади.

 

Шунингдек, бир ярим ой олдин эълон қилинган ҳамширалик лавозимига ҳали ҳамон етарлича одам йиғилмаган, деб хабар бермоқда агентлик.

 

Маълум бўлишича, таклиф қилинган иш ўрни 20 мингта ва ҳозирча атиги 44 нафар номзод рўйхатдан ўтган.

 

Қўйиладиган талаблар яратилган шароитлар:

◾️ жамоавий ишлаш;

◾️ ишлаш вақти ҳафтада 40 соат (5/2);

◾️ ёш чегараси 18 ёшдан 39 ёшгача бўлиши;

◾️ иш тажрибаси малакали бўлиши;

◾️ жинси аҳамиятсиз

◾️ иш фаолияти аҳамиятсиз

◾️ таълим даражаси ўрта-махсус бўлиши;

◾️ 3 йиллик тиббиёт коллежи дипломи, немис тилидан халқаро камида Б1 даража сертификатга эга бўлиши;

◾️ иш ҳақи 2 500 евро.

 

Мазкур лойиҳага ушбу манзил орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси