14 ёшли қиз синфдошлар мактабда буллингга учраётгани аниқланди

Сақлаш
14:04 / 05.04.2024 1471 0

Болалар омбудсманига 2010 йилда туғилган, Бўстонлиқ туманида яшовчи Э.О. (қиз бола) мурожаат қилди, деб ёзилади хабарда.

 

Маълум бўлишича, Бўстонлиқ туманидаги мактаблардан бирида ўқийдиган Э.О. ўз мурожаатида мактабда синфдошлари томонидан муттасил тазйиқ ва буллингга учраётгани, бу ҳолатга мактаб маъмурияти ҳам, бошқа масъуллар ҳам эътиборсиз эканини билдирган.

 

Шундан сўнг, Болалар омбудсмани сўрови асосида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ички ишлар органлари мазкур ҳолатни ўрганган.

 

Натижада, жорий йилнинг 18 март куни информатика дарсида Э.О, С.М., М.К., К.В. лар (барчаси қизлар) ўзаро гап талашиб қолишгани, дарс машғулотлари тугаганидан сўнг низони ҳал қилишни келишиб, дарс тугаганидан кейин мактаб синф хонасида йиғилиб ўзаро жанжаллашгани ва 3 нафар қиз биргаликда Э.О. ни уришгани, уни турли ҳақоратли сўзлар билан камситгани маълум бўлган.

 

Шунингдек, Бўстонлиқ тумани, «Марказий» МФЙ профилактика инспектори томонидан болалар ўртасидаги бу ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб борилиб, вояга етмаган ўқувчи қизлар Э.О. ва К.В. га суд тиббиёт экспертизаси тайинланганда уларнинг енгил тан жароҳати олганликлари аниқланган.

 

Мазкур буллинг ҳолати юзасидан К.В., С.М., М.К. ларнинг ота-оналари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1- қисми (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) асосида маъмурий жавобгарликка тортилган. Қизларга эса махсус психологик коррекцион иш олиб бориш учун психолог бириктирилган.

 

«Мактаб раҳбарияти ва инспектор-психолог болалар ўртасида бу каби буллинг ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича тегишлича огоҳлантирилди», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси