Ёдгорлик ички қисмида ҳожатхона қурган мансабдорлар устидан жиноий иш очилди

Сақлаш
10:04 / 05.04.2024 1278 0

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳридаги «У.М.» жамоат фонди мансабдор шахслари томонидан Чилонзор туманидаги ХVI асрга оид Абдулқосим Эшон мадрасаси архитектура ёдгорлиги ички қисмига ўзбошимчалик билан ҳожатхона қурилгани ҳамда коммуникация тармоқлари ўтказилгани аниқланган. Бунинг оқибатида ёдгорликка 65,6 млн. сўм зарар етказилган.

 

Фото: the_bakiroo | X

 

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

 

Аммо бу назорат тадбирида аниқланган ягона қонун бузилиши эмас.

 

Хабарга кўра, Наманган шаҳрида ҳам XIX асрга оид архитектура ёдгорлигига қасддан зарар етказилган. Унда МЧЖ раҳбари О.А. ва бошқалар томонидан ҳудуддаги «Сирли масжид» архитектура ёдгорлигининг қадимий ганчкор услубдаги кириш дарвозаси ва минораси тўлиқ бузиб ташланган. Натижада ёдгорликка 554,4 млн. сўм зарар етгани маълум бўлди.

 

Андижон шаҳрида эса фуқаро М.К. томонидан ХХ асрга оид Юнусхожи масжиди архитектура ёдгорлигининг 113,7 м3 қисми бузиб юборилиб, ёдгорликка 801,5 млн. сўмлик зарар етказилгани очиқланди.

 

Афсуски, бундай маданий мерос объектларидан фойдаланувчилар ҳар доим ҳам ёдгорликларни асраш чораларини кўрмай, ўз манфаати учун фойдаланаётгани кишининг дилини хира қилади.

 

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, аниқланган ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

«Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси