Энг намунали маҳаллага электромобиль совға қилинади

Сақлаш
15:04 / 03.04.2024 854 0

Президент иштирокида ўтган Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида 585 та маҳаллада ҳам дарахт ва гуллар экиш, ҳудудни ободонлаштириш, шароити оғир оилалар, ёлғиз қариялар, имконияти чекланган одамларни ҳолидан хабар олиб, уларни кўнглини кўтариш муҳимлиги таъкидланди.

 

Шу маънода, маҳаллалар ўртасида танлов ўтказиб, йил якуни билан энг намунали маҳаллага Президент совғаси сифатида электромобиль совға қилиш ташаббуси билдирилди.

 

Мазкур танловда маҳалладаги ўзгаришлар, юқорида санаб ўтилган жиҳатлар инобатга олинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси