Юнусободда 8 та давлат идораси ўз ўрнини бўшатиб беради

Сақлаш
15:04 / 03.04.2024 838 0

Амир Темур шоҳ кўчасининг 6 километр қисмида жойлашган эскирган қиёфадаги 3-4 қаватли 8 та давлат идораларининг бинолари қайта қурилади. Бу ҳақида Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди.

 

Маълум бўлишича, мазкур биноларда ерости автотураргоҳи бор кўп қаватли савдо, хизмат ва овқатланиш объектлари, офис ва меҳмонхоналар жойлашади. Бу билан тадбиркорлар ва янги иш ўринлари сонини кўпайтириш мақсад қилинган.

 

Шундай лойиҳаларни банк филиаллари ўрнида ҳамда давлат ташкилотлари эгаллаб турган 24,5 гектар негизида ҳам амалга ошириш мумкинлиги айтилди.

 

Бундан ташқари, йиғилишда Президент йирик бозорларни қават-қават усулда кенгайтириш, Юнусобод кичик саноат зонасидаги биноларни 3-4 қават қилиб қайта қуриш ҳисобига қўшимча майдонларни ҳосил қилиш имкониятлари ҳақида гапирган.

 

Шу мақсадда, Вазирлар Маҳкамасига унумли фойдаланилмаётган давлат объектларини хатловдан ўтказиб, уларни ўрнида саноат ва хизматларда юқори даромадли иш ўрни яратадиган лойиҳаларни жойлаштириш дастурини тасдиқлаш топширилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси