Метрога тушиш нархи 3 000 сўм бўладими?

Сақлаш
11:04 / 03.04.2024 852 0

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Тошкент жамоат транспортида нақд пул билан тўлов нархини 3000 сўмгача ошириш режаси борлигини айтди, деб хабар берди Газета.

 

Бу бўйича вазир 29 март куни Тошкентда ўтказилган «Автомобилсиз кун»ида «Газета.уз» мухбири билан бўлган суҳбатда маълум қилган.

 

Хабарга кўра, нақдсиз тўловлар миқдори 1700 сўм ҳолида ўзгаришсиз қолади. Бу билан электрон тўловга ўтишни тезлаштириш мақсад қилинган.

 

«Тўлов ҳозир нақд пулда 2000 сўм бўлса, карточка билан — 1700 сўм. Лекин бари-бир ҳам тафовутини кўпайтирмоқчимиз. Нақд пул билан тўлов нархини қимматроқ қилмоқчимиз», — деган вазир.

 

Илҳом Маҳкамов ўзи раҳбарлик қилаётган вазирлик нақд пул билан қилинадиган тўловлар миқдорини ошириш ташаббуси билан чиқмоқчи эканини билдирар экан, бунинг натижасида ҳайдовчилар тез ҳайдамасдан, пул ёки чет талашмасдан ҳаракат қилишини таъкидлаган.

 

«Бизда ҳозир энг катта муаммо ҳайдовчилар билан боғлиқ: ҳайдовчиларнинг ҳаракатланишда техник хавфсизликка риоя қилиши, тез ҳайдашлари. Диққатини пулга, четга қаратади. Брутто шартномалар жорий этиб, ҳайдовчиларни пул йиғимидан, кунлик режадан мутлақо четлаштиряпмиз», деган Маҳкамов суҳбат давомида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси