Президент мактаби ўқувчиси Гарвард университетига қабул қилинди

Сақлаш
10:04 / 03.04.2024 605 0

Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Абдулазиз Собиров дунё рейтингида ТОП 5 ликка кирувчи Гарвард университетига 354,000 АҚШ доллари миқдоридаги грант билан ўқишга қабул қилинди, деб хабар берди Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги.

 

 

Хабарга кўра, Абдулазиз АҚШнинг бакалавриат коллежлари орасида 11-ўринни эгаллайдиган Гриннелл коллежининг 300,000 АҚШ доллари миқдоридаги грантини ҳам қўлга киритган.

 

Маълумот учун, ўқувчи ИЭЛТСдан 8,5 балл ҳамда САТдан 1560 балл олган.

 

«Виcэ-ҳеад оф тҳе Унитед студентс» вице-президенти ҳамда «ПСАД» клуби асосчиларидан бири бўлган Абдулазизга грант ажратган Гарвард университетида Жон Кеннеди, Жорж Буш, Барак Обама, Билль Гейтс, Марк Сукерберг, Роберт Оппенгеймер, Теодор Рузвелт, Беназир Бҳутто сингари машҳур шахслар таҳсил олган.

 

Шунингдек, Хива шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси, «Зулфия» номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Зулфия Шомуротовага ҳам хорижнинг 8 та университети таълим гранти ажратади.

 

 

Хабарга кўра, бугунгача Зулфия Шомуротовага халқаро университетлар жами ҳисобда — 582 000 АҚШ доллар миқдорида грантлар ажратган.

 

Қуйида мазкур университетларнинг рўйхати келтирилган:

◾️ Wингате Университй – $ 122 000;

◾️ Университй оф Аризона – $ 32 000;

◾️ Cалдwелл Университй – $ 98 000;

◾️ Wҳитwортҳ Университй – $ 88 000;

◾️ Баррй Университй – $ 72 000;

◾️ Wилкес Университй – $ 106 000;

◾️ Темпле Университй – $ 56 000;

◾️ Миннесота Университй – $8 000.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси