Хорижга ишлагани кетувчиларнинг умумий харажатлари қоплаб берилади

Сақлаш
09:04 / 03.04.2024 599 0

Куникеча Президент раҳбарлигида миграцияни тартибга солиш ва меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Унда меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилгани кўрсатилган.

 

Жумладан, энди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги давлат муассасаси шаклида бошқарув органига айланади. У меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини ҳам бошқаради.

 

«Хорижга иш – маҳалладан» тамойили йўлга қўйилади. Бунда ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси хорижда ишлаш истагида бўлган фуқарони аниқлаб, «Онлайн маҳалла» платформасига киритади. Номзодлар хориждаги иш берувчилар танловларига жалб қилинади.

 

Касбий малакаси йўқ ва тилни билмайдиган фуқароларни касбга ўқитиш ва профтаълим муассасаларида мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади.

 

Бунинг учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳузурида фуқароларни хорижий тилларга ўргатиш ва ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази очилади.

 

Хорижда ишлаш истагида бўлганлар муайян харажатларга ҳам дуч келади. Шу боис энди мигрантларнинг ишчи виза, йўл чиптаси, хорижий тил ва касб бўйича малакани баҳолатиш харажатлари қисман қопланади.

 

Чет тили бўйича халқаро ёки унга тенглаштирилган сертификат олган фуқарога тил ўрганиш учун сарфлаган харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади.

 

Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларнинг бандлигига кўмаклашиш мақсадидан уларга томорқада маҳсулот етиштириб, даромад олиши учун молиявий кўмак берилади ҳамда бошқа турдаги бандлик хизматлари кўрсатилади. Имтиёзли кредитлар ажратилади. Миграциядан қайтган шахслар ва уларнинг оила аъзолари тиббий муассасаларда бепул тиббий кўрикдан ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Шунингдек, «Инсон» марказлари томонидан ота-онаси хорижда меҳнат қилаётган болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади.

 

Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга олган корхонага ҳар бир ходим учун бир йил давомида Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ойига 500 минг сўм миқдорида субсидия берилади.

 

Маълум бўлишича, ушбу тадбирларга бу йил учун барча манбадан 100 миллиард сўм ажратилиши белгиланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси