Контрактда ўқийдиган талабалар учун солиқ имтиёзлари борлигини билармидингиз

Сақлаш
18:04 / 02.04.2024 854 0

Аслида контрат учун 12 фоиз миқдорида даромад солиғини олишда қуйидаги жиҳат инобатга олинади:

Бунда фуқаро оладиган маоши ёки бошқа даромадларидан ўзи, фарзанди ёки 26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғининг олий ўқув юртида таълим олиши учун тўловни амалга оширган бўлиши зарур.

 

Мазкур имтиёз профессионал таълим ташкилотлари бўлган касб-ҳунар мактаблариколлежлар ва техникумларга ҳам татбиқ этилган.

 

Аммо юқорида айтилган 3 та тоифадаги қариндошлардан бошқа шахслар, масалан, контракт тўловчининг ака-укаси, опа-синглиси, куёви ёки келини ёхуд бошқа шахсларнинг контракти учун тўлов қилинса, ҳеч қандай имтиёз қўлланмайди.

 

12 фоизини қайтариб олиш имтиёзи профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун қилинган қуйидаги турдаги тўловлардан кейингина амалда қўлланади:

◽️ жисмоний шахснинг ўз маблағлари ҳисобидан;

◽️ тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари ҳисобидан;

◽️ юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлар ҳисобидан.

 

Қизғи, агар бу пул ҳисоблаб чиқиладиган бўлса, анча-мунча харажат қопланади.

 

Масалан, 2023-2024 ўқув йили учун тиббиёт соҳасида кундузги таълимда бакалавриат босқичида ўқиётган талабанинг контракт суммаси 9 129 930 сўм дейлик. Агар бунда 12 фоизлик имтиёз қўлланилса, бир йилда 1 095 591 сўм пул тежаб қолиниши мумкин.

 

Уни қандай олиш эса озроқ ҳаракат талаб қилади. Чунки ҳужжат йиғиш керак.

 

Хуллас, солиқ чегирмасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун қуйидагилар тақдим этилиши зарур:

– тўлов-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;

– банк билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;

– ОТМ ҳисоб рақамига пул мустақил тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

– паспорт нусхаси ёки талабанинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.

 

Бунда талаба ёки унинг контрактини тўлаган шахс университет бухгалтериясига, барча ҳужжатларни йиғган ҳолда, учрашиши лозим бўлади.

 

Маълумот учун, олий ўқув юртлари ва тижорат банклари томонидан маблағларни қайтариб бериш ушбу маблағлар олинган шахсларнинг ҳисобварақларига ўтказиб бериш орқали амалга оширилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси