Германия ажратган 2 500 евролик иш ўринларига ҳали ҳам номзодлар етмаяпти

Сақлаш
18:04 / 02.04.2024 846 0

Маълум бўлишича, Бандлик вазирлиги 1 ой олдин Германияда темирчилик машина устаси йўналишида 5 000 та бўш иш ўрни мавжудлиги ҳақида «Хорижда иш» дастурига эълон жойлаштирган. Аммо орадан шунча вақт ўтса ҳам, ҳалигача етарлича номзод йиғилмаган.

 

Жумладан, мазкур йўналиш учун 5000 та жой ажратилган бўлса, унга қизиқиш билдирганлар 1 241 нафар, яъни, бунда иш ўрнининг қариб 5 дан 3 ярим қисми бўш.

 

Темирчилик машина устаси йўналиши учун батафсил маълумот қуйидагича:

◽️ Ташкилот манзили: Германия, Антонстрассе 21, 72488 сигмаринген, федерал републиc оф германй;

◽️ Иш жойи: Германия;

◽️ Иш тури: Доимий;

◽️ Иш вақти: Ҳафтада 40 соат (5/2, ҳафтада 5 кун иш);

◽️ Ижтимоий ҳимоя, тиббий суғурта: Тақдим этилади;

◽️ Турар жой: Мавжуд эмас;

◽️ Жинси: Аҳамиятсиз;

◽️ Ёши: 18 ёшдан 40 ёшгача;

◽️ Иш фаолияти: 1 йил;

◽️ Иш тажрибаси: Малакали;

◽️ Таълим даражаси: Ўрта-махсус;

◽️ Синов муддати: 3 ой;

◽️ Билим ва кўникмалари: диплом ва тажриба, камида Б1 даражали немис тили сертификати.

 

Маълумот учун, ушбу манзил орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси