Қайси вилоятда ош арзон?

Сақлаш
14:04 / 02.04.2024 821 0

Статистика агентлиги 2024 йил март ойи учун ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархларини эълон қилди.

 

Рўйхатга асосан, 1 порция ош Фарғона вилоятида ўртача 21 600 сўмдан сотилади ва бу республика бўйича энг арзон нарх ҳисобланади.

 

Тошкент шаҳрида эса ош анча қиммат. Маълумотга кўра, бир нафар ош шинавандаси 1 порция паловни пойтахтда ўртача 30 минг сўмдан қимматроққа сотиб олади.

 

Қуйида ҳудудлар кесимида 1 порция ошнинг ўртача нархлари кўрсатилган:

 

◾️ Қорақалпоғистон Р. – 24 300 сўм;

◾️ Андижон вилояти – 24 400 сўм;

◾️ Бухоро вилояти – 28 600 сўм;

◾️ Жиззах вилояти –25 600 сўм;

◾️ Қашқадарё вилояти – 27 700 сўм;

◾️ Навоий вилояти – 24 200 сўм;

◾️ Наманган вилояти – 19 900 сўм;

◾️ Самарқанд вилояти – 27 000 сўм;

◾️ Сурхондарё вилояти – 25 800 сўм;

◾️ Сирдарё вилояти – 23 000 сўм;

◾️ Тошкент вилояти – 25 000 сўм;

◾️ Фарғона вилояти – 21 600 сўм;

◾️ Хоразм вилояти – 27 200 сўм;

◾️ Тошкент шаҳри – 30 200 сўм.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси