Энди уй қамоғидаги шахслар электрон браслет тақади

Сақлаш
14:04 / 02.04.2024 817 0

Маълум бўлишича, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар марказида давлат буюртмаси асосида электрон браслет яратган.

 

Унинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилган бўлиб, республиканинг 14 та ҳудудида аллақачон синовдан ўтказилган. Эндиликда уни амалиётга жорий этиш бошланмоқда.

 

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, уй қамоғи эҳтиёт чораси ва озодликни чеклаш жазоси қўлланган шахслар эҳтиёт чораси ва жазони ижро этиш жойида реал вақтда бўлишини таъминлаш мақсадида уларга ана шундай электрон браслет тақилади. Бу билан уларни масофавий назорат қилиш кўзланган.

 

Мазкур амалиёт 2024 йилда босқичма-босқич жорий этиб борилади. Жумладан, жорий этиш тартиби қуйидагича:

 

1 майдан бошлаб Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида;

1 июндан бошлаб Тошкент шаҳар, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида;

1 августдан бошлаб Жиззах, Навоий ва Бухоро вилоятларида;

1 октябрдан бошлаб Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида;

1 декабрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси